Get Mystery Box with random crypto!

​​ Соф ҳикмат cири.... Америкалик олимларни лол қолдирг | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ Соф ҳикмат cири....

Америкалик олимларни лол қолдирган....

Америкада икки аёл бир вақтнинг ўзида фарзанд кўришибди. Бири ўғил, бири қиз фарзанд экан. Ҳамшираларнинг хатоси туфайли ким ўғил, ким қиз туққанини адаштириб қўйишибди ва қонларидан ДНК текшируви ўтказишибди. Натижалар шу даражада яқин эканки, муаммони ҳал қилолмабдилар. Ҳайратда қолибдилар. Икки аёл ҳам ўғил туққанини даво қилиб, оёқ тираб туриб олишибди... Докторлар ўзларидан ҳам юқорироқ тажрибага эга маъсулларга бу хабарни етказишибди. Маъсулларга хабар келганда, буни мусулмонлардан бошқаси ҳал қила олмайди дейишибди ва Саудия Арабистони мамлакатидаги дин олимларидан бирига қўнғироқ қилишибди. Суҳбат шундай кечибди.
Америкалик: - Динингизда ҳар бир муаммони ечими борлигини даъво қиласизлар-а?
Олим: - Худди шундай, - деди.
Америкалик воқеани айтиб берди.
Олим: - Ечими - жуда оддий. Ҳар бир аёлнинг сутидан бир неча томчи олиб, уни текширтиринглар. Қайси бирининг сути озуқавий моддаларга бой, тўйимли бўлса, ўғил ўшаники. Қайси бириникида озуқавий моддалари озроқ бўлса, ўша қиз туққан бўлади, - деди. Докторлар икки аёлнинг ҳам сутларидан намуналар олишди ва жуда ҳам синчковлик билан текширишди. Натижа маълум бўлди. Ким ўғил, ким қиз туққанини билишди. Бу ишдан жуда ҳам ажабланишди ва яна олимга қўнғироқ қилиб:
- Сизлар ўғил туққан аёлнинг сути, қиз туққаникидан кўра озуқавий моддаларга бой эканини қаердан биласизлар? - деб сўрашибди.
Олим: Буни Қуръондаги оят исботлаб турибди. «Аллоҳ Таоло шундай шундай деди: "Бир ўғилнинг насибаси, икки қизнинг насибасичадир". (Нисо: 11), - деди».

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari