Get Mystery Box with random crypto!

Буни муҳаббат дерлар... Бири, 'У менинг тақдиримми.....?' д | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Буни муҳаббат дерлар...

Бири, "У менинг тақдиримми.....?" дея истиҳора намозини ўқир...
Яна бири эса, "У менинг тақдирим бўлсин" дея таҳажжуд намозларини канда қилмас эди ....
Яна қайси биридир, туни билан сен сабабли кўз ёш тўкиб юрак бағрини ўртар, бироқ, бомдодда Сени жазоламасликни сўраб Роббисига фарёд қилар эди..
Кимнидир гўзаллиги, чиройи учун яхши кўрсанг, бу севги эмас, шаҳватдир.
Кимнидир заковати учун яхши кўрсанг, бу муҳаббат эмас, ҳайратдир.
Кимнидир бойлиги учун яхши кўрсанг, бу ҳам муҳаббат эмас, балки моддапарастликдир.
Кимнидир ўз наздингда яхши бўлгани учун яхши кўрсанг, бу ҳам севги эмас, балки ҳис-туйғуларингдан миннатдорлигингдир.
Аммо яхши кўрган кишингни нима учун яхши кўришингни ўзинг ҳам билмасанг, мана шу ҳақиқий севгидир- дедилар уламолар...

"Yurist xonim"

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari