Get Mystery Box with random crypto!

Умид.... Бир киши гуноҳлари кўплигидан умидсизликка тушиб, | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Умид....

Бир киши гуноҳлари кўплигидан умидсизликка тушиб, бир шайхнинг олдига келди ва ундан: «Улкан гуноҳларим бўлса ҳам Роббим тавбамни қабул қиладими?» деб сўради. Шайх шундай деди: «Шўринг қурсин! У Зот орқа ўгириб кетганларни (тавба қилишга) чорлайди ю, тавбага юзланганларнинг тавбасини қабул этмасинми? Аллоҳга қайтишда, У Зотга тавба қилишда иккиланма, гарчи гуноҳларинг маълум даражага етган бўлса ҳам! Ноумид бўлишдан сақлан, чунки ноумидлик шайтондандир. Ахир Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом, турли гуноҳ-маъсиятлар қилиб) ўз жонларига жиноят қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматидан ноумид бўлманглар! Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта, У Зот Ғофурдир, Роҳиймдир!» деган ку?!» (Зумар сураси, 53 оят)

“Тавба қилиш ҳақида ўйлаш ҳам тавба ҳисобига ўтади”, дейишади уламолар. Эй Аллоҳ, раҳматинг ила бизни хижолат қилиб, уялтириб қўясан...!
Бизнинг Роббимиз ана шундай Мукаррам Зот.....

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari