Get Mystery Box with random crypto!

Дунё чуқур денгиздир..... Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вас | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Дунё чуқур денгиздир.....

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалам дедилар:

«Ким эрталаб дунё ғам-ташвиши билан уйғонса, Аллоҳ унинг қалбига тўрт нарсани солади:
Бир умрга етадиган ғам-ташвиш;
Бир умр халос бўлмайдиган машғуллик;
Бир умр бойимайдиган фақирик;
Интиҳоси(охири) йўқ орзу-хавас».

Кимнинг ташвиши охират бўлса, Аллоҳ унинг хотирини жам этади, қалбида бойлик пайдо қилади, мол-дунёни унга келтириб қўяди. Кимнинг ғами дунё бўлса, Аллоҳ унинг ҳолатини ўзгартириб, ҳаёлини паришон қилади, икки кўзи олдига фақирлигини келтиради, унга мол-дунёдан фақат ўзига тақдир этилгани келади”.
Луқмони Ҳаким ўғлига: “Эй ўғилчам, албатта дунё чуқур денгиз бўлиб, кўпчилик инсон бу денгизда чўкиб кетганлар. Сенинг ундаги кеманг Аллоҳ азза ва жалладан тақво, уни Аллоҳга иймон билан тўлдиргин, елкани эса, Аллоҳга таваккул бўлсин. Шоядки, шунда нажот топсанг” деди...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari