Хотима..... Мадинада истиқомат қиладиган, ислом фиқҳи бўйи | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan
Хотима.....
Мадинада истиқомат қиладиган, ислом фиқҳи бўйича олим дўстимиз Маҳмуд Усмоннинг ёзишича, расмдаги бу мисрлик биродар Расулуллоҳ ﷺ масжидларида бомдод намозининг биринчи ракъатини адо этаётиб, Аллоҳга омонатини топширибди. Киши қандай яшаса, шундай вафот топар экан.. Расулуллоҳ ﷺ айтганлар-ки, амалларнинг Аллоҳга энг севимлиси — намоз. Энг яхши амални, энг яхши жойда адо этаётган ҳолда вафот топишни Аллоҳ барчамизга насиб этсин!