Get Mystery Box with random crypto!

Сафаримиз бошланди.. Рамазони шариф самолёти етиб келди. | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

Сафаримиз бошланди..

Рамазони шариф самолёти етиб келди.
Бу рейс йилда бир мартагина келади.
Кема капитани — Қурони Карим.
Рейс рақами — ҳижрий 1443-йил.
Рейс масофаси 30 кун.
Учиш муддати кунига 15-16 соат.
Йўловчиларимиздан Иймон ва Тақво камарларини маҳкам боғлаб олишларини илтимос қиламиз.
Яна бир илтимосимиз: сафар мобайнида садақа қилиб, муҳтожлардан хабар олиб туришни унутманг. Намозларга маҳкам бўлинг.
Муҳим эслатма: илтимос, ҳаром ва шубҳали бўлган барча нарсалардан тийилинг. Бу сафар давомида тузоқларга тушиб қолишнинг олдини олади.
Ибодатларга ва солиҳ амалларга маҳкам бўлинг.
Сабр ва тақвога тўла сафар тилаб қоламиз.

Ҳаётдаги энг гўзал сафарда Аллоҳнинг ризолигини умид қилиб қоламиз...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari