Get Mystery Box with random crypto!

​​ Гуноҳларим учун жазо... Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алай | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ Гуноҳларим учун жазо...

Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дедилар: "Аллоҳга қасамки, мен гуноҳ қилиб қўйганимни, аёлимнинг хулқи ўзгарганидан ва уловим менга бўйсунмаслигидан билиб оламан". Яъни, бирор сабабсиз, аёлим мени ёқтирмай қўяди. Уловим эса мен айтган томонга юрмай қўяди..

Гоҳида, осийлигимизга бориб, фалончи шунча гуноҳ қилса ҳам жазоланмай қолаяпти-ку! Ёки мени ўзим фалон гуноҳни қилдиму, лекин бирор дард ёки мусибатга чалинмадим деган фикр ўтади ҳаёлимиздан. Аслида, жазо деганда фақатгина бир мусибатга учраш ёки бошга бир фалокат келишини тушунмаслик керак...

Қилинган гуноҳга Аллоҳ томонидан бериладиган уқубат турлича бўлади:

1. Гоҳида хайрли амаллардан маҳрум қилиш.

2. Гоҳида қалб фасодга учраши.

3. Гоҳида фикр ва дунёқараш салбий томонга оғиб бориши.

4. Гоҳида вақтини беҳуда зое қилиш.

5. Гоҳида инсонларнинг нафратига учраш.

6. Гоҳида дуо ижобатидан маҳрум бўлиш.

7. Гоҳида ботил нарсаларга қалбда муҳаббат пайдо бўлиши.

8. Гоҳида эса, бадгумон бўлиб қолиш. Яъни одамлардан фақат ёмон гумон қилиш.

9. Гоҳида эса оилада ҳар доим жанжал, бараканнинг кўтарилиши

10. Гоҳида эса аёлининг эрига қулоқ солмаслигидир.

"Ким ёмонлик қилса, унинг жазосини тортадир. Ва ўзига Аллоҳдан бошқа дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмас". Нисо сураси 123-оят..


Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari