Get Mystery Box with random crypto!

​​ Тавоф.... Ривоят қилинишича, бир ошпаз гўштни пишириш | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ Тавоф....

Ривоят қилинишича, бир ошпаз гўштни пишириш учун қозонга солиб, бошқа нарсага машғул бўлди. Бироз вақтдан кейин гўштдан хабар олиш учун келган ошпаз, гўштни ҳали ҳам хом эканлиги кўрди. Қозоннинг тагидаги оловини кучайтириб яна кетди. Бироз ўтиб қайтиб келиб гўштга қараса, аввал қандай қўйган бўлса яна шундайлигича турганини кўрди.
Аскарлардан яна ҳам кўпроқ ўтин олиб келишини сўради ва оловни яна ҳам кучайтирди. Орадан озроқ вақт ўтиб, ошпаз гўштга такрор қараганида, гўшт ҳали ҳам қип-қизил ва шунча вақт қозонда пиширилганига қарамасдан озгина бўлса ҳам пишиш аломати йўқ эканлигини кўрди.
Бошлиққа бўлган ҳолатдан хабар берган ошпаз, қозон бошига келди. Бошлиқ бўлинмадаги барча аскарларни тўплаб, гўштни ким олиб келганини сўради. Гўштни олиб келган аскар, бир қадам олдингга чиқди. Бошлиқ:
- Қани гапир. Бу гўштни кимдан, қаердан ва қандай қилиб олдинг? деди. Аскар, гўштни ҳар доим оладиган жойимдан, таниш қассобдан олдим.
Фақат Ҳарам олдидан ўтиб кетаётиб, Каъба тавофдан холи эканлигини кўриб, қўйнимдаги гўшт билан тавоф қилдим. Ундан сўнгра Мақоми Иброҳим алайҳиссаломда икки ракат намоз ўқиб келдим, деди.
Бошлиқ тўсатдан ўкириб йиғлай бошлади...
Бўлинмага қайтаётиб ўкириб ўкириб йиғлаб:
- Кўряпсизларми? Kаъбани тавоф қилган ҳаттоки бир жонсиз гўшт парчасини, Жаноби Ҳақ Таъоло оловда ёқмади! Инсонни қандай қилиб ёқсин, деб йиғлар эди.
У ерда тўпланганнинг барчаси кўз ёшларига чўмган ҳолда, "Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" ни айтишар эди....
Аллоҳ таоло барчамизни Байтуллоҳни қайта-қайта тавоф қилиш бахтига муяссар этсин!

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari