Get Mystery Box with random crypto!

​​ Тавба... Тавбангизнинг Роббингиз ҳузурида қабул бўлиш | ️ “Yurist xonim yon daftari”dan

​​ Тавба...

Тавбангизнинг Роббингиз ҳузурида қабул бўлиш аломатларини биласизми...

Киши ўзида гуноҳ қилишга майл бўлмаётганини кўради.

Аллоҳни ҳар жойда ҳозиру нозир ҳолда топади.

Тўғри ва яхши ахлоқли кишилар билан бирга юради, ёмон феълли кишилардан ўзини узоқ тутади.

Очкўзлик қилмайди. Оз бўлса ҳам ҳалол йўл билан топганига қаноат қилади. Ўзининг озгина бўлса ҳам ҳалол йўл билан топгани унинг кўзига кўп кўринади, лекин қилган хайрли ва гўзал амаллари кўп бўлса ҳам унинг кўзига оз кўринади.

Қалби доимо Аллоҳ фарз қилган нарсалар билан банд бўлади.

Динини ёмон кўзлардан ҳимоя қилади.

Давомий тафаккур ҳолида юради.

Ўтмишда қилган гуноҳлари туфайли надомат ичида юради.

Абу Ҳомид Ғаззолий,
“Мукошафат-ул қулуб” китобидан.

Унутманг-ки, тавба бу, эртанги кунга қолдириб бўлмайдиган ягона нажот йўлидир...

Kanalga ulanish
@yuristxonimdaftari