Get Mystery Box with random crypto!

#Кадровик Ўқитувчининг аттестациядан ўта олмаслиги (Давоми) | YURIST MASLAHATI

#Кадровик
Ўқитувчининг аттестациядан ўта олмаслиги (Давоми)

Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог кадр навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади. Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилиятсизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог кадр билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.

Яъни агар педагог навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаса яна унга 3 марта навбатдан ташқари аттестация топширишга имконият берилади. Шунда ҳам ўта олмаган тақдирда у билан меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Биринчи қисм

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati