Get Mystery Box with random crypto!

Қурилиши ҳали битмаган ёки умуман бошланмаган уйлардан квартир | YURIST MASLAHATI

Қурилиши ҳали битмаган ёки умуман бошланмаган уйлардан квартира сотиб олишда нималарга эътибор бериш керак?

Уй сотиб олаётган фуқаро уйни Қурилиш вазирлигининг электрон платформасидан рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганлигини текшириши керак. Бунинг учун фуқаро https://mc.uz/oz/activity/ulush-platform ҳаволаси орқали қурилаётган уйнинг рўйхатдан ўтганлигини текшириши лозим. Бу ҳавола орқали ҳамма учун очиқ бўлган мажмуа ва қурувчи ташкилот номи манзили ҳамда бошқа маълумотларни олиши мумкин.

Қурилиш ташкилотлари қай тартибда рўйхатдан ўтказилади?

Қурилиш ташкилоти қурилаётган уйнинг маълумотларини электрон тартибда платформага юклайди ва ваколатли органнинг масъул ходими маълумотларни кўриб чиқади ҳамда 3 иш кунида рўйхатдан ўтказилади. Агар барча ҳужжатлари тўлиқ бўлса, бир кунда кўриб чиқилиб рўйхатдан ўтказиш имкони мавжуд.

Бунда қурувчининг Қарорда белгиланган тартибда қурилишни бошлашига асос бўлувчи ва бешта талабга жавоб бериши керак бўлган ҳужжатлари жойлаштирилади. Ушбу қарорга асосан ташкил этилган электрон платформа кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш бозорини тартибга солиш, уй харид қилаётган фуқароларни максимал даражада рисклардан ҳимоялаш мақсадида ишга туширилган. Рўйхатдан ўтган қурилиш ташкилотлари юқорида кўрсатилган талабларга асосан қурилиш жараёнини олиб бораётган бўлади.

Рўйхатдан ўтмасдан туриб қурилиш ишларига фуқароларнинг маблағларини жалб қилиш мумкин эмас! Электрон платформадан рўйхатдан ўтмаган қурилиш ташкилотлари, ўзлари қураётган кўп қаватли турар-жой мажмуасини реклама қилиши ҳамда улушдорнинг маблағларини қурилишга жалб қилиши мумкин эмас!

Қурилиш ишлари тугалланган уйлар эгаларига топширилгандан кейин камида 2 йил давомида қурилиш объекти эксплуатациясининг кафолат муддатини амалга ошириб бориши лозим.
Қарорга асосан улушдор фуқаролар қуйидагиларга: Яъни
- қурилиш объектидаги қурилиш ишлари ҳолати билан танишишга;
- шартнома шартлари бажарилиши бўйича қурувчидан ёзма шаклда маълумот талаб қилишга;
- қурилиш объектларини қуриш устидан техник, шунингдек, маблағларнинг мақсадли ишлатилиши устидан назоратни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юридик шахсларни ёки мутахассисларни жалб қилиш орқали амалга оширишга ҳақлидирлар.

Қурилиш устидан давлат назорати Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан амалга ошириб борилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati