Get Mystery Box with random crypto!

Нодавлат олийгоҳ талабаси ҳам ўқиб, ҳам ишлаши мумкин Бунинг | YURIST MASLAHATI

Нодавлат олийгоҳ талабаси ҳам ўқиб, ҳам ишлаши мумкин

Бунинг учун қонунларда чеклов йўқ.

Олий таълим тўғрисида низомнинг 50-бандига кўра кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба дарсдан бўш вақтларида (куннинг иккинчи ярмида) ҳам олий таълим муассасасида, ҳам бошқа ташкилотларда меҳнат шартномаси бўйича ишлашга рухсат етилади.  

Амалдаги Меҳнат кодексининг 248-моддасига кўра таълим муассасаларида ўқиётган ходимларга ишни таълим билан бирга қўшиб олиб боришлари учун иш берувчи зарур шароитлар яратиб бериши шарт.

Талабалар қайси курсдан бошлаб мактабда дарс беришга ҳақли ва неча соатгача?

Ҳукуматнинг "Таълим даражаси юқори бўлмаган мактабларга малакали ўқитувчи-педагогларни жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан, педагогика ёўналишларида кундузги кечки, сиртқи бўлимларининг 3-курсида таҳсил олаётган талабаларга мактабларда дарс бериш ҳуқуқи берилди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati