Get Mystery Box with random crypto!

Йўл транспорт ҳодисаларида хайдовчини жавобгарликка тортиш мас | YURIST MASLAHATI

Йўл транспорт ҳодисаларида хайдовчини жавобгарликка тортиш масаласи (Жиноят Кодекси 266-моддаси билан)

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 26.06.2015-йилда қабул қилинган "Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги 10-сонли қарорининг 9-бандига мувофиқ, йўл-транспорт ҳодисаси сабабларини текширишда йўл ҳаракати ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларининг қайси бандлари бузилганлигини ва улардан қайсилари Жиноят Кодексининг 266-моддасида назарда тутилган оқибатлар билан сабабий боғланишда бўлганлигини аниқлаш зарур.

Йўл ҳаракати қоидалари икки ёки ундан ортиқ йўл ҳаракати иштирокчиси томонидан бузилган ҳолларда, ЖК 266-моддаси бўйича жиноий жавобгарлик фақат транспорт воситасини бошқариш борасидаги ҳаракатлари мазкур моддада кўрсатиб ўтилган оқибатлар билан сабабий боғланишда бўлган ҳайдовчидагина келиб чиқади. Яъни йўловчиларнинг вафоти ҳайдовчининг айби билан юз берган бўлсагина у айбдор деб топилади.

Автоалокатда ҳайдовчининг айби борлиги, у йўл қоидасини бузган ёки бузмаганлигини аниқлаш учун, махсус билим талаб қиладиган масалаларни йўл-транспорт ҳодисаси хусусиятларидан (транспорт воситалари ҳаракатланиш тезлиги, ҳайдовчида йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун техник имконият бор-йўқлиги, йўл-транспорт ҳодисаси иштирокчилари ҳаракатларининг “Йўл ҳаракати қоидалари” талабларига мувофиқлиги) келиб чиқиб, аниқлаш учун суд-автотехника экспертизаси тайинланиши лозим. Йўл-транспорт ҳодисасининг бошқа ҳолатларини аниқлаш учун суд-автотехника экспертизаси ҳал қиладиган масалалар билан бир қаторда суд-трассология ва бошқа экспертизаларга оид масалаларни қамраб олувчи комплекс экспертизалар тайинланиши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati