Get Mystery Box with random crypto!

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун Президент томонидан қ | YURIST MASLAHATI

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун Президент томонидан қачон имзоланади?

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун лойиҳаси 2022 йил 10 май куни Адлия вазирлиги «Манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилганди. Қонун манфаатлар тўқнашувини тартибга солишни назарда тутади. Ҳужжатда манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги маълумотларни декларация қилиш ва олдиндан хабар бериш тартибини йўлга қўйиш, бунга амал қилмаганларни эса жаримага тортиш белгиланган. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги маъмурий баённома тузиш бўйича ваколатли орган бўлиши кўзда тутилганди.

Шу 2023 йилнинг 25 октябрида қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилинган. Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхоновнинг таъкидлашича, агентлик томонидан ўтказилган ўрганишларда давлат хизматида минглаб манфаатлар тўқнашувига йўл қўйганлик ҳолатлари аниқланган, аммо ҳуқуқий асос ёки жавобгарлик белгиланмагани сабабли уларни бартараф этишда қийинчиликлар мавжуд бўлган. Шу тариқа қонун лойиҳаси Сенатга юборилган.

2023 йилнинг 1 июнида сенаторлар «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунни кўриб чиққан ва маъқуллаган. Танзила Нарбаева манфаатлар тўқнашуви давлат органларидаги коррупциявий ҳолатларнинг бошланғич нуқтаси эканини қайд этганди.

@yuristlar_maslahati