Get Mystery Box with random crypto!

Жуда кўп фермерлар сарсон бўлмоқда на Фермерлар кенгаши, на Қи | YURIST MASLAHATI

Жуда кўп фермерлар сарсон бўлмоқда на Фермерлар кенгаши, на Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва на Савдо саноат палатаси президент фармонининг ижроси тўғрисида фермерларга тушунтириш бермаяпти.

Президентнинг 18.01.2024 йилдаги ПФ-15-сонли фармонида 2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари ижарачиларига ижарага берилган ер участкалари бўйича ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) рухсат берилган.

Унга кўра, ижарага олувчи ер участкасидан камида уч йил давомида, ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда эса, камида беш йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши шартлиги, ушбу муддат ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган.

юридик шахсларга электрон онлайн аукцион савдолари, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган ер участкаларини бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб беш йилдан кейин йўл қўйилиши белгиланган.

ижарага берувчи очиқ электрон танлов натижасига кўра ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн аукцион савдолари натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бирйўла тўлаши шартлиги келтирилган.

Шу ерда катта савол туғилади. Фермер бу ҳуқуқдан фойдаланиши учун нима қилсин? Қаерга борсин? Қайси ташкилотга борса ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказа олади? Бу саволларга бу соҳани тартибга солишга қаратилган ҳеч бир масъул ташкилот жавоб берганича йўқ. Бизга 10 лаб фермер тадбиркорлар мурожаат билан чиқмоқда аммо бунинг маъмурий механизми бўйича Фермер хўжалиги тўғрисидаги қонунга ҳам ўзгартириш киритилмаган.

Расмий изоҳ берилса, тадбиркорларга катта енгиллик бўларди.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati