Get Mystery Box with random crypto!

Якуний имтиҳондан ўтолмаган ўқувчини синфда қолдириб юборилиши | YURIST MASLAHATI

Якуний имтиҳондан ўтолмаган ўқувчини синфда қолдириб юборилиши мумкин

Таълим дастурларини давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштирган ва ўқув фанларидан йил якуни бўйича ижобий баҳоланган, ёки битта ўқув фанидан қониқарсиз баҳоланган битирувчилар мактаб педагогик кенгаши қарорига асосан якуний аттестацияга қўйиладилар.

Халқ таълими вазирининг 2008 йил 4 мартдаги 56-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим олувчиларнинг якуний давлат аттестацияси тўғрисида»ги низомнга кўра, бир ёки икки фандан ўтказилган якуний аттестацияда қониқарсиз баҳо олган битирувчиларга охирги якуний аттестациядан кейин икки ҳафта ўтгач қониқарсиз баҳо олган фанидан қайта якуний аттестациядан ўтиш ҳуқуқи берилади.

Йиллик баҳо ва якуний аттестация натижаларига кўра, умумий ўрта таълим давлат таълим стандартлари талабларини бажармай, «қониқарсиз» баҳо олган битирувчилар шу синфда қайта ўқишга қолдирилиши мумкин.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati