Get Mystery Box with random crypto!

Педагоглар учун ажойиб имконият 'Энг аҳил педагогик жамоа' та | YURIST MASLAHATI

Педагоглар учун ажойиб имконият

"Энг аҳил педагогик жамоа" танловида қатнашиб, жамоангиз билан биргаликда ютуқни қўлга киритинг.

Маълумки, “1-октябрь - Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан “Энг аҳил педагогик жамоа” танловига старт берилган. Танлов 10 октябрга қадар давом этади.

"Энг аҳил педагогик жамоа"
танловида 1-ўринни қўлга киритган мактаб жамоаси видеопроектор ёки пул мукофоти билан тақдирланиб, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муассислигидаги “Маърифат” газетасида ушбу жамоа ҳақида батафсил мақола чоп этилади.

Шунингдек, танловда 2-, 3-ўринларни қўлга киритган мактаб жамоасини ҳам эсдалик совғалари билан тақдирлаб, улар ҳақида ҳам “Маърифат” газетасида мақола чоп этилади.

Танлов шартлари жуда оддий. Яъни, @pedagog_jamoa_bot'дан жамоангиз билан биргаликда рўйхатдан ўтасиз ва ҳамкасбларингиз билан биргаликда суратга тушиб, сурат остида изоҳ ёзиб қолдирасиз.

Бундай имкониятни қўлдан бой берманг. Шунчаки омадингизни синаб кўринг ва "Энг аҳил педагогик жамоа" эътирофига сазовор бўлинг!

Эслатиб ўтамиз, танлов Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муассислигидаги “Маърифат” газетаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Танлов ҳақида батафсил

Ro'yxatdan o'tish:
@pedagog_jamoa_bot
@pedagog_jamoa_bot

Реклама