Get Mystery Box with random crypto!

Суғурта Бугун, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар | YURIST MASLAHATI

Суғурта

Бугун
, 28 сентябрь куни соат 02:43 да Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қурувчилар" даҳасида жойлашган “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонада кучли чақнаш оқибатида ёнғин содир бўлган. Натижада фуқароларга ва тадбиркорлик субектига жиддий зарар бўлгани айтилмоқда.

Барчани ўйлантирадиган бир масала борки, фуқаролар ва тадбиркорнинг кўрган зарари қандай қопланиши ҳақида. Катта эҳтимол билан на фуқаролар ва на тадбиркор ўз мулкини, фаолиятини суғурта қилиб қўйган. Сабаби бундай хулосага келинишига сабаб Тошкент шаҳар ҳокимининг зарар тўлиқ қопланиши ҳақида айтган гаплари тармоқларда ёзилмоқда.

Бундай ёнғинлар биринчи марта бўлаётгани йўқ ва бу охиргиси ҳам эмас. Ва кўрилган зарар ва келажакда кўриладиган зарарларни ҳисоб китоб ҳам қилиб бўлмайди.

Суғурта фаолияти адолатли ўрнатилган давлатларда фуқаролар, тадбиркорлар ўз мулкларини ва тадбиркорлик фаолиятларини эҳтимолий кузатилиши мумкин бўлган ходисалардан албатта суғурталайди. Ва бугунгидай ҳолат юз берган тақдирда зарар давлат (халқ) чўнтагидан эмас суғурта компаниялари томонидан тўлаб берилади. Адолатли суғурта фаолиятини йўлга қўйиш ва суғурталаш маданиятининг фуқаролар ва тадбиркорлар ўртасида шакилланиши нафақат давлатга балки, суғурталовчиларга ҳам фойдали.

Афсуски бугунги суғурта фаолиятини адлатли дея олмаймиз. Балки бу фаолиятни ислоҳ қилиш вақти келгандир?

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati