Get Mystery Box with random crypto!

#Суд_амалиёти Бугун Олий судда меҳнат низосига оид қизиқ иш к | YURIST MASLAHATI

#Суд_амалиёти

Бугун Олий судда меҳнат низосига оид қизиқ иш кўрилади.

Масаладаги барча жиҳатларни ёритмай асосий нуқталарга урғу бераман. Ходим 23.03.2023 йил куни "Ихтиёрий" равишда ўз ташаббусига кўра меҳнат кодексининг 99-моддасига асосан ишдан бўшатилади. Ходим ишдан бўшаш ҳақидаги аризани айнан шу кун 23.03.2023 йил куни ёзади. Ўртада томонлар ўртасида ҳеч қандай келишув бўлмай, меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Биринчи инстацияда иш ходим фойдасига ҳал бўлади унинг даъво аризаси қаноатлантирилади.

Апеляция инстацияси эса, суд иш берувчининг шикоятини қаноатлантиради. Бунга сабаб қилиб эса МК 99-моддаси (эски кодекс)нинг 2-қисмини яъни огоҳлантириш муддати тугамасдан аввал ҳам томонларнинг келишуви билан ҳам бекор қилиниши мумкинлигини асос қилиб келтиради.

Шу ўринда қизиқ савол туғилади. Ўзи меҳнат шартномаси бекор қилинганда огоҳлантириш муддати бошланганмиди? 14 кунлик огоҳлантириш муддати қачон бошланади?

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 17.04.1998 йилдаги 12-сонли “Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида”ги қарорининг 15-банди 5-хатбошисида Аризани бериш санаси уни иш берувчига (корхона бошлиғига, унинг муовинига, қабулхона котибига, кадрлар бўлимига, девонхонага ва б.) топширган кун ҳисобланади, огоҳлантириш муддати эса кейинги кундан бошланади деб белгиланган.

Яъни, ходим “ўз ташаббусига кўра” меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳақидаги аризани 23.03.2023 йил куни топширган бўлса, 14 кунлик огоҳлантириш муддатининг бошланиш куни, яъни биринчи кун 23.03.2023 йил кун эмас, балки 24.03.2023 йил куни бўлади. 24.03.2023 кунида огоҳлантириш муддати бошланади. Бу дегани ходимни ариза ёзган куннинг ўзида меҳнат шартномасини бекор қилиб бўлмайди МК 99-модда билан гарчи келишув шартномаси бўлса ҳам.

Аммо иш берувчи апеляция судида ўртада келишув бўлганини ҳеч бир асослар на шкртнома ва на илтимосномалар билан асослаган....

Олий суд бу асоларга нима дейди? Биринчи инстация судининг ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирадими ёки ..... Буни суд якуни бўйича билиб оламиз.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati