Get Mystery Box with random crypto!

#Бизнес_адвокат Суд якуни бўйича давлат божи ким томонидан у | YURIST MASLAHATI

#Бизнес_адвокат

Суд якуни бўйича давлат божи ким томонидан ундирилади
?

Кўпчилик тадбиркорлар ва ташкилот юристлари суд якуни бўйича суд харажатларини томонлар ўртасида тақсимланиши юзасидан норози бўлиб мурожаат қилишади. Мазкур постда атрофлича жавоб бериб ўтаман.

Иқтисодий процессуал кодекснинг 118-моддасида белгиланган умумий қоидага кўра, Ҳал қилув қарори ўз фойдасига чиқарилган тарафга иш бўйича қилинган барча суд харажатларининг ўрни, гарчи бошқа тараф давлат божини тўлашдан озод этилган бўлса ҳам ушбу бошқа тараф ҳисобидан қопланади.

Даъвогар тўлашдан белгиланган тартибда озод қилинган давлат божи, агар жавобгар бож тўлашдан озод қилинмаган бўлса, қаноатлантирилган даъво талаблари миқдорига мутаносиб равишда жавобгардан республика бюджети даромадига ундирилади.

Агар иш ишда иштирок этувчи шахс томонидан мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган низони судгача ҳал қилиш (талабнома юбориш) тартибини бузиш (талабномани жавобсиз қолдириш, талаб қилинган ҳужжатларни жўнатмаслик) оқибатида юзага келган бўлса, суд ишнинг натижасидан қатъи назар, суд харажатларини шу шахснинг зиммасига юклатишга ҳақли.

Даъвогарнинг талаблари у судга мурожаат қилганидан сўнг жавобгар томонидан ихтиёрий равишда қаноатлантирилса, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилади.

Агар даъвогар томонидан билдирилган неустойкани ундириш ҳақидаги талаб асосли бўлиб, бироқ унинг миқдори қонунчиликда белгиланган ҳуқуқдан фойдаланилган ҳолда суд томонидан камайтирилган бўлса, суд харажатларининг камайтирилиши ҳисобга олинмаган ҳолда ундирилиши лозим бўлган неустойка суммасидан келиб чиққан ҳолда, суд харажатлари жавобгарнинг зиммасига юклатилиши лозим.

Давлат божи тўлашдан озод қилинган давлат органлари ҳамда бошқа шахслар томонидан юридик шахслар ва фуқароларнинг манфаатларини кўзлаб тақдим этилган даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган ёки улар қисман қаноатлантирилган тақдирда, давлат божи манфаатлари кўзланиб даъво тақдим этилган шахслардан даъво талабларининг қаноатлантирилиши рад этилган қисмига мутаносиб равишда ундирилади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati