Get Mystery Box with random crypto!

КОРХОНА ҚИСҚАРТИРИЛАЁТГАНДА КИМЛАР ИШДАН БЎШАТИЛМАЙДИ? Ўзбек | YURIST MASLAHATI

КОРХОНА ҚИСҚАРТИРИЛАЁТГАНДА КИМЛАР ИШДАН БЎШАТИЛМАЙДИ?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.01.2023 йилдаги ПФ-14-сонли фармони қабул қилингандан сўнг бизга қисқартириш масаласида кўплаб саволлар келаётганини инобатга олиб, иш берувчининг ташаббуси билан кимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилиб бўлмаслигини тушунтириб ўтамиз.

Меҳнат кодексининг 237-моддасига асосан Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди. корхонанинг бутунлай тугатилиш ҳоллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади. Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонунчиликда белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади.

Агар сиз Янги туғилган болаларни бевосита туғуруқхонадан фарзандликка олган ёки болаларга васий қилиб белгиланган бўлсангиз, сизга ҳам юқоридаги тартиб қўлланади

Фақатгина корхона тугатилаётганда Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қииш мумкин. Унда ҳам уларни иш билан таъминлаш шарти билан.

Қайси ташкилотларнинг тугатилаётгани ҳақида бу ерда танишишингиз мумкин.

Агар иш берувчи бу тартибни бузса, жиноий жавобгарликка тортилади.

Жмноят кодексининг 148-моддасига асосан Аёлни ҳомиладорлиги ёки шахсни ёш болани парвариш қилаётганлигини била туриб, уни ишга олишдан ғайриқонуний равишда бош тортиш ёки ишдан бўшатиш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati