Get Mystery Box with random crypto!

#Бизнес ЎҚУВ МАРКАЗИ ОЧСАМ,СОЛИҚДАН ИМТИЁЗЛАР БОРМИ? Республи | YURIST MASLAHATI

#Бизнес
ЎҚУВ МАРКАЗИ ОЧСАМ,СОЛИҚДАН ИМТИЁЗЛАР БОРМИ?

Республикамизда таълим бизнеси билан шуғулланмоқчи бўлган тадбиркорлар учун яхшигина имтиёзлар берилган. Мазкур постимизда таълим муассасалари учун берилга солиқ ва бошқа имтиёзлар ҳақида тушунтириб ўтаман.

Биринчи навбатда, ҚҚС дан тўлиқ озод этилган. Ўзбекистон Республикаси солиқ кодексининг 243-моддасининг 10-бандига асосан ҚҚС дан тўлиқ озод этилади. Бу дегани сиз ўқув маркази бўлиб фаолият юритсангиз, яъни НДС тўламайсиз.

Иккинчидан, Солиқ кодексининг 428-моддасига асосан таълим ташкилотлари ер солиғидан ҳам озод этилган, яъни таълим ташкилоти бирор бир бинога эгалик қилса, у мол-мулк солиғи билан бирга ўша бино эгаллаган ҳудудга бўлган ер солиғидан ҳам озод этилади.

Учинчидан, Солиқ кодексининг 414-моддаси биринчи бандига асосан таълим ташкилотлари мол-мулк солиғидан ҳам озод этилади.

Тўртинчидан, Солиқ кодексининг 337-моддасига кўра нодавлат таълим ташкилотлари фойда солиғини тўлашдан ҳам озод этилган.

Бундан ташқари, Президентнинг ПҚ-5161 сонли қарорига асосан, 2021 йил 1 августдан 2024 йил 1 январга қадар таълим жараёнида фойдаланиладиган бино ва иншоотлар ижара тўлови харажатларининг 50 фоизигача, бироқ давлат кўчмас мулк объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг қонунчиликда белгиланган минимал ставкасининг 50 фоиз миқдоридан кўп бўлмаган миқдорда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгиланган.

Лекин бу қоида Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари учун тадбиқ этилмайди, сизнинг нодавлат таълим муассасангиз мана шу икки ҳудуддан бошқа ҳудудда жойлашган бўлса, сиз мана шу имкониятдан фойдаланишингиз мумкин.

Агар сизнинг нодавлат таълим ташкилотингиз бўлса ва сиз фаолият юритаётган бинода сиз ижара асосида фаолият юритаётган бўлсангиз, давлат сизга ижара пулининг 50 фоизигача бўлган қисмини тўлаб беради.

Нодавлат таълим муассаси дейилганда фақатгина ўқув марказлар назарда тутилмаяпти, балки ўқув марказидан тортиб олий таълимгача ва ундан кейинги таълим билан шуғулланувчи барча ташкилотлар назарда тутилади. Боғча, мактаблар ҳам шунинг ичида.

Саволингизни: @yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati