Get Mystery Box with random crypto!

Айрим уй қурувчи фирма эгаларини ер ҳам қабул қилмаса керак У | YURIST MASLAHATI

Айрим уй қурувчи фирма эгаларини ер ҳам қабул қилмаса керак

Ушбу расмда кўриб турган ҳолатингиз кўп хонадонли уй (квартира) ҳисобланиб, фуқарога топширилганига узоқ муддат бўлмаган.

Лекин хонадонлар жуда сифатсиз қурилган бўлиб, бугунги кунда қулаб тушиш арафасида. Лекин қурувчи фирма анча вақтдан буён бошқа уй қуриб берамиз деб харидорларни алдаб келмоқда.

Бу масалада менга мурожаат қилган фуқарога қонуний маслаҳатларни бердим.

Аммо бу ерда муаммо қурувчининг виждонсизлиги, иймони йўқлиги, бировни ҳаққини еб фарзандига ҳаромни раво кўриши, эртасини ўйламаслигида.

Ҳақиқатдан ҳам уйларни бундай сифатсиз қуриб топширувчи фирмалар сони кам эмас ва улар фуқароларни сарсон этишда давом этмоқда.

Яна бир марта айтаман сизга ўхшаган уй қуриб сотувчиларни ер ҳам қабул қилмайди. Вақтида тавба қилинг!

@yuristlar_maslahati