Get Mystery Box with random crypto!

#Суд_амалиёти Адвокатларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан Олий | YURIST MASLAHATI

#Суд_амалиёти

Адвокатларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан Олий суд касация инстанциясида ноқонуний ишдан бўшатилган ходим ишга тикланиб унга қарийб 50 млн сўм пул ундирилиши тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

2022 йил 16 декабрь куни Олий судда меҳнат низосига оид жуда ҳам қизғин суд жараёни якунига кўра, «Шўртан газ кимё мажмуаси»дан ноқонуний бўшатилган ходим ўз ишига тикланди.

Иш хужжатларига кўра «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ бош директорининг 2022 йил 8 апрелдаги __- сонли буйруғи билан даъвогар Д.Э билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган. Бу буйруқнинг чиқишига даъвогар томонидан ички меҳнат тартиб қоидаларини бир марта қўпол равишда бузиш асос қилиниб меҳнат кодексининг 100-моддаси,иккинчи қисми, 3-билан меҳнат шартномаси бекор қилинган. (Ходимга 2021 йил 25 ноябрда «Хайфсан» интизомий жазоси ва 2022 йил 26-27 март кунлари иш жойида ухлаб қолганлиги билан асослантирилган) Биринчи инстация суди давоганнинг даъво талабини рад қилади. апелляция инстацияси биринчи инстация судининг хулосаси билан келишган.

Бу вазиятда иш берувчи томонидан интизомий жазо қўллашда бирқанча хатоликларга йўл қўйилган. Биринчидан, вазиятда интизомий жазо қўлланилишига сабаб даъвогар Э.Д боршчилигида 2021 йил 11 октабрда ёзилган мурожаати ўз тасдиғини топмаганлиги юзасидан жамият юридик хизмати хулоса берган хулосада мурожаатнинг бир неча бандлари тухматдан иборатлиги келтирилган. Жамият директори эса музкур тухматни асос қилиб ходимга «Хайфсан» интизомий жазо қўллаган. Ваҳолангки, Юридик хизмат бўлимининг тузган хулосаси юридик кучга эга эмас ва бу тухматдан иборат харакатлари ҳадида суднинг қонуний хужжатлари мавжуд бўлмаган. Шу нуқтаи назардан Олий суд ходимга асоссиз равишда интизомий жазо қўлланган деб баҳолади.

Шунингдек, ходим иш жараёнида ухлаб қолган вақт унинг тушлик вақтига тўғри келган. Меҳнат кодексининг 126-моддасига асосан Дам олиш вақти — ходим меҳнат вазифаларини бажаришдан холи бўлган ва бундан у ўз ихтиёрига кўра фойдаланиши мумкин бўлган вақтдир.Кодекснинг 127-моддасига асосан эса Ходимга иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффус берилиши керак, бу танаффус иш вақтига киритилмайди.

МК 100-моддаси 2-қисмининг 3-бандига кўра, меҳнат шартномаси бекор қилинишининг қонунийлиги масаласини ҳал этишда судларнинг эътибори ходим томонидан меҳнат вазифалари ҳақиқатдан ҳам мунтазам равишда бузилганлик ҳолатини аниқлаш, шунингдек МК 100-моддаси 2-қисмининг 3-бандига кўра меҳнат шартномаси бекор қилинаётганда фақат интизомий жазо чораларини қўллашнинг белгиланган муддатлари ва тартибига амал қилинганини аниқлаш билан чегараланиб қолмай, балки интизомий жазо чораларини қўллашда ҳам белгиланган муддат ва тартибларга риоя қилинган-қилинмагани, ходимнинг моддий жавобгарликка тортилиши ёки унга нисбатан бошқа таъсир чоралари (мукофотдан, узоқ хизмат йилларига тўланадиган устама ҳақлардан маҳрум этиш ва б.) қўлланиши асосли бўлган-бўлмаганини ҳам текшириб чиқиши кераклиги белгиланган.

Мазкур асосларга кўра Олий суд биринчи ва апеляция инстацияларининг қарорларини бекор қилиб янги ҳал қилув қарори қабул қилинди унга кўра ходим ўз ишига қайта тикланиши ва мажбурий прогул учун жавобгардан ходимга 43 697 827 сўм мажбурий прогул ва 5 500 минг сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.

Меҳнат кодексининг 273-моддасига кўра, ходим билан тузилган меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганда уни ишга тиклаш, шунингдек меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари таърифини ўзгартириш тўғрисида суд чиқарган ҳал қилув қарори ёки ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилган ходимни аввалги ишига тиклаш ҳақида меҳнат низоларини кўрувчи орган чиқарган қарор дарҳол ижро этилиши лозим.

Саволингизни:
@yuristgamurojaat ga қолдиринг

@yuristlar_maslahati