Get Mystery Box with random crypto!

Айрим туманлардаги давлат боғчаларида тўловлар миқдори камайти | YURIST MASLAHATI

Айрим туманлардаги давлат боғчаларида тўловлар миқдори камайтирилди

Президент қарорига (ПҚ–471, 30.12.2022 й.) кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат боғчаларида бола таъминоти учун тўловлар туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидагича камайтирилади:

4- ва 5-тоифадаги туманларда - 50 фоиз;
3-тоифадаги туманларда - 30 фоиз.

Маълумот учун, Президент фармонига мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб, Ўзбекистондаги барча — 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди. Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.

Туман ва шаҳарларнинг қайси тоифага мансублиги билан бу ерда танишиш мумкин.