НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ОЗИҚ-ОВҚАТ БЕПУЛ БЕРИЛАДИМИ? Ас | YURIST MASLAHATI
НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРГА ОЗИҚ-ОВҚАТ БЕПУЛ БЕРИЛАДИМИ?
Ассалом алайкум. Саволим қуйидагича. Мен II гурух ногирониман. Яқинда интернетда ўқиб қолдим. Ногиронлар ва кексаларга озиқ овқат маҳсулотлари ойлик бепул берилар экан. Шу озиқ-овқатларга нималар киради ва қанча миқдорда берилади. Қаерга мурожаат қилсам бўлади. Жавоб учун олдиндан рахмат.
ЖАВОБ:
“Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга биноан:
Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар қуйидаги маҳсулотлар билан бепул таъминланади (1 киши учун бир ойда):
Ун (олий нав) – 3 кг; Гуруч – 1 кг; Гречка ёрмаси – 500 гр; Макарон маҳсулотлари – 500 гр; Мол гушти (суяксиз) – 1 кг; Хонаки парранда гўшти – 1 кг; Сариёғ – 200 гр; Тухум – 15 дона Қанд-шакар – 1 кг; Кунгабоқар ёғи – 1 л; Кўк ёки қора чой – 200 гр; Атирсовун – 100 гр; Кирсовун (65%) – 200 гр; Кир ювиш порошоги – 150 гр; Катта ёшдагилар учун таглик газмол – 8 дона. ═══════════════════════ Демак, Сиз фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига яъни маҳаллага ариза билан мурожаат қилишингиз лозим деб ҳисоблаймиз.