Get Mystery Box with random crypto!

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ Фирибгарликдан сақланиш Интернет орқали | YURIST MASLAHATI

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Фирибгарликдан сақланиш

Интернет орқали
товар сотиб олинаётганда, сотувчи харидорга тақдим этиши лозим бўлган қуйидаги маълумотларнинг мавжуд бўлишига алоҳида эътибор бериш лозим:

сотувчи (ишлаб чиқарувчи)нинг тўлиқ номи;

сотувчи (ишлаб чиқарувчи)нинг манзили;

товарнинг асосий истеъмол хоссалари;

товарнинг ишлаб чиқариш жойи;

товарнинг нархи ва сотиб олиш шартлари (лицензия);

товарни етказиб бериш ҳақида маълумот;

товарнинг хизмат (яроқлилик, кафолат) муддати;

товар учун ҳақ тўлаш тартиби;

шартнома тузиш ҳақидаги таклиф амал қиладиган муддат.

Юқоридаги маълумотларнинг мавжуд эмаслиги сотувчининг нохолислигидан далолат беради ва келгусида сотиб олувчи учун салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин.

Банк пластик карточкадан Интернет орқали товар (хизмат) учун онлайн тўлов амалга оширилганда, пластик карточка ҳақидаги маълумотни (паролни) бегона шахсларга тақдим этмаслик лозим.

Фирибгарлик ҳаракатини содир этган айбдор шахс жиноий жавобгарликка тортилади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat қолдиринг

@yuristlar_maslahati