Get Mystery Box with random crypto!

СИНФ РАҲБАРДАН ТУШУНТИРИШ ХАТИ ОЛИШ ТЎҒРИМИ? Ассалому алайкум | YURIST MASLAHATI

СИНФ РАҲБАРДАН ТУШУНТИРИШ ХАТИ ОЛИШ ТЎҒРИМИ?

Ассалому алайкум. Ўқувчи тунги соат 22 00 да бильярдхонада рейдга тушса синф раҳбар бориб тушунтириш хати ёзишга мажбурми?

ЖАВОБ:

Йўқ, бу ҳолатда синф раҳбардан тушунтириш хати олиш нотўғри. Аслида боланинг ота-онасидан олиш керак.

Чунки Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик, шу жумладан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши —

базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Саволингизни: @yuristgamurojaat гa қолдиринг

@yuristlar_maslahati