Get Mystery Box with random crypto!

Ходимга бекор қолган вақт учун иш ҳақи тўланадими? Ходим беко | YURISTKADR

Ходимга бекор қолган вақт учун иш ҳақи тўланадими?

Ходим бекор қолганда унга иш ҳақи тўланадими ёки йўқми деган саволга мана бу учта вазиятдан келиб чиқиб жавоб бериш тўғри бўлади:

Биринчиси. Агар ходим иш берувчининг айби билан бекор туриб қоладиган бўлса (иқтисодий, технологик, техник ёки ташкилий сабабларга кўра иш вақтинча тўхтатаб қолса) бу вақтда ходимга ўртача иш ҳақи тўланади.

Иккинчиси. Агар иш берувчига ҳам ва ходимнинг ўзига ҳам боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолса, бу вақт учун тариф ставкасининг (маошининг) камида учдан икки қисми миқдорида ҳақ тўланади.

Учинчиси. Агар ходим ўзининг айби билан бекор туриб қоладиган бўлса, унга ҳеч қандай ҳақ тўланмайди.

Бу қоидалар Меҳнат кодексининг 266-моддасида кўрсатилган.

@yuristkadr