Get Mystery Box with random crypto!

Охирги қисқартириш ҳақидаги таклифлар ичида туман адлия бўлимл | YURISTKADR

Охирги қисқартириш ҳақидаги таклифлар ичида туман адлия бўлимлари фаолиятини тугатиш ҳақида ҳам гап кетяпти. Адлия бўлимлари юридик шахс ҳам, алоҳида бўлинма ҳам эмас. Шунинг учун бу жараёнга биз барибир қисқартириш деб қарайверамиз.

Бугунги кундаги туман ва шаҳар адлия бўлимларидаги асосий состав ёшлардир. Юридик марказлар қисмидаги таркиб асосан 30 ёшга кирмаган йигит ва қизлардан иборат. Бўлим бошлиқлари лавозимидагиларнинг кўпчилигини эса 30 дан 40 ёшгача бўлганлар ташкил қилади.

Тоза, бузилмаган ва умидли юристларнинг кўпчилиги туман ва шаҳар адлия бўлимлари ҳамда улар таркибидаги юридик марказларда ҳозир.

Уларнинг маълум қисми қисқаришга тушиши бир томондан жуда ачинарли. Иккинчи томондан, агар ҳақиқатдан ҳам бу қисқартириш амалга ошса, бундан битта соҳа ютиши мумкин. Бу адвокатура соҳаси. Агар бу ёшлар адвокатликни танласа, ҳуқуқ соҳасидаги ҳимоя позициясида кўтарилиш бўлади.

Тоза ва бузилмаган юристлар “ўртакашлик”дан нарироқ юради. Шунинг ўзи ҳам катта ютуқ биз учун.

@yuristkadr