Get Mystery Box with random crypto!

Навбатдаги қисқартиришда ҳам билимсизлик бошга битган бало бўл | YURISTKADR

Навбатдаги қисқартиришда ҳам билимсизлик бошга битган бало бўлади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан таклиф сифатида киритилгани айталаётган навбатдаги қисқартириш амалиёти сўнгги 5-6 йил ичида давлат хизматчилари йўналишида кўлами жиҳатдан энг каттаси бўлиши кутилмоқда.

Давлат органларидаги масъул ходимларнинг янги меҳнат қонунчилиги бўйича етарли даражада ўқитилмаганлиги иш берувчилар ва ходимлар ўртасидаги меҳнат низоларининг жорий йилда янада ошишига олиб келиши мумкин.

Суд жараёнлари ҳақида гапирмасак ҳам бўлади. Судьяларнинг кўпчилиги янги меҳнат қонунчилигидан, хусусан, штат қисқаришига оид талаблардан тўлиқ хабардор эмас, буни ҳозирги суд қарорларидаги сифатсизликдан бемалол кўриш мумкин. Бу аҳволни янада оғирлаштиради.

Ачинарли томонларидан бири, низоларни судгача ҳал қилишга оид Президент айтган топшириқнинг меҳнат низоларига оид қисмини ортиқча қийинчиликларсиз йўлга қўйиш мумкинлиги ҳақидаги таклиф ва чақириқларимизга Олий суд ҳам, Бандлик вазирлиги ҳам эътибор қаратмади.

Натижада, имкониятимиз доирасида ўзимиз билганча нималарнидир қилиб юрибмиз, аламимизни ичга ютиб.

Ҳуллас, бу туришда меҳнат ҳуқуқи соҳасидаги саводсизлик ва билимсизлик оқибатини жорий йилда ҳам жим туриб кузатишга мажбур бўларканмиз шекилли. Афсус.

@yuristkadr