Get Mystery Box with random crypto!

Декрет таътилидан ишга чиққанига 5 ой бўлган ходимни мажбурий | Юрист Хизмати | Расмий канал

Декрет таътилидан ишга чиққанига 5 ой бўлган ходимни мажбурий аттестацияга жалб қилиш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4509-савол:

Ассалому алайкум Саволим: мен декрит таътилидан ишга чикканимга хали 5 ой булди 1 ярим еш фарзандим бор. Мен мажбурий аттестацияга жалб килинаманм?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 6-бандига кўра:
ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;
ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди.

Мана шу қоидага кўра, сиз декретдан қайтган вақтингиздан бошлаб 1 йил давомида сизнинг тоифангиз сақланиши керак. Бунда 48-бандига кўра тоифангиз бўйича ҳақ тўлаш давом этади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌