Get Mystery Box with random crypto!

Буйруқдаги санани хато киритгани учун кадрга интизомий жазо қў | Юрист Хизмати | Расмий канал

Буйруқдаги санани хато киритгани учун кадрга интизомий жазо қўллаш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4494-савол:

Assalomu alaykum men sentyabrdan buyon maktabda kadrlar bo'yicha menejer bo'lib ishlayman.Bir xodimga xomiladorlik tug'ruq ta'tiliga ketish haqida buyruq chiqargan edim. Ayrim texnik sabablarga ko'ra buyruqqa xodimning ta'tilga chiqish kuni xato ketib qolibdi lekin buyruqni qolgan qismlari to'g'ri. Yuridik markaz xodimlari shuni muvofiqlashtirib qaytadan yuborsangiz bo'ladi Qaytsadan yuborsam Yuridik Markaz xodimi buyruq chiqargan xodimga nisbatan intizomiy jazo qo'llash buyruq chiqaring debdi  Shu to'g'rimi?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Интизомий таъсир чораси ходим ҳақиқатда ўз меҳнат мажбуриятларини бажармаганда қўлланилади.

Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмида интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олиниши белгиланган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан Кадрлар бўйича инспектор (менежер)нинг асосий мажбурияти меҳнатга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларнинг шахсий таркиби бўйича буйруқларни (ишга қабул қилиш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, меҳнат таътили бериш ва ҳ.к.) расмийлаштириш ва уларнинг белгиланган тартибда сақланишини таъминлаш этиб белгиланган.

Шунга кўра сизга бу мажбуриятни тўғри бажармаганингиз учун интизомий таъсир чораси қўллаш мумкин.

Бунда Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.

Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ходим меҳнат интизомини бузганда унга юқоридаги таъсир чораларидан бири қўлланилади. Бунда ходим содир этган қилмиш учун фақат битта интизомий таъсир чораси қўллаши мумкин.

Ходимга интизомий таъсир чораси қўллаш тартиби МК 313-моддасида белгилган. Ушбу нормага мувофиқ иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт.

Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади. Шунга кўра сиздаги ҳолатда тушунтириш хати ёзишдан бош тортиш ҳолати бўлганда иш берувчи далолатнома тузган ҳолда интизомий таъсир чорасини қўллаши мумкин.

Шуни ҳам айтиш керакки, интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.

Шу қоидага кўра иш берувчи сиздаги вазиятни мазкур мезонлар асосида баҳолаши, шундан сўнггина интизомий таъсир чораси қўллаши ёки қўлламаслиги мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌