Get Mystery Box with random crypto!

Аттестациядан ўтиш муддатини умра зиёрати сабабли кўчириш мумк | Юрист Хизмати | Расмий канал

Аттестациядан ўтиш муддатини умра зиёрати сабабли кўчириш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 4493-савол:

Assalomu alaykum, o'qituvchiman. Ona tili va adabiyot fanidan attestatsiya sinovi 23.04dan 26.04gacha bo'lar ekan. Biz 16.04 kuni Umra safariga ketmoqchi edik. Ma'lumki, uzrli sababga ko'ra (sog'ligi tufayli) qatnasholmagan o'qituvchilar, ma'lum muddatdan so'ng sinovdan o'tishadi. Savolim: Umra safari ham uzrli sababga kiradimi. Men ham attestatsiya o'tgach, sinovga qatnasha olamanmi

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Олдиндан режалаштирилган (аттестация муддати белгиланмасдан олдин фирма билан шартнома тузилган бўлса) ҳамда билетлар аттестация муддати аниқланмасдан олдин олинган бўлса, умра зиёрати узрли сабаб деб топилиши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентабрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом 45-бандига кўра педагог кадрлар аттестацияда узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилади.

Эътибор берган бўлсангиз, ушбу сабаблар ичида “вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги” сабаби ҳам келтирилган.

Шунга кўра сиздаги вазиятда аттестациядан ўтиш муддатини бошқа санага кўчириш мумкин деб ҳисоблаймиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌