Get Mystery Box with random crypto!

Гуруҳ раҳбарлиги учун қўшимча ҳақни давомадга боғлаб қўйиш тўғ | Юрист Хизмати | Расмий канал

Гуруҳ раҳбарлиги учун қўшимча ҳақни давомадга боғлаб қўйиш тўғрими?

@Yurist_Xizmati 4470-савол:

Ассалому алайкум хурматли юрист мен касб хунар мактабида ишлайман бизда гурух рахбарларига гуруҳининг давоматини фойизига қараб гурух рахбарлик пулни тўлашмоқда  шуки шу тўғрими жавоб учун олдиндан рахмат

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Гуруҳ раҳбарлиги учун қўшимча ҳақни давомадга боғлаб қўйиш нотўғри. Чунки қарорда бу ҳақида қоида белгиланмаган.

Қаранг! Вазирлар Маҳкамасининг 2008-йил 1-августдаги 165-сон қарорига 4-иловада тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 10-бандига кўра ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълими муассаси педагог ходимига базавий тариф ставкасига гуруҳ раҳбарлиги учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 35,2 фоизи қўшимча тўлов тўланиши белгиланган.

Бу дегани мазкур тўлов муассаса раҳбарининг буйруғи асосида гуруҳ раҳбари этиб тайинланган педагог ходимга гуруҳдаги ўқувчилар сонидан қатъий назар тўланади.

Сизга ушбу вазиятда туман адлия бўлимига мурожаат қилишингизни тафсия қиламиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌