Get Mystery Box with random crypto!

Маҳалла раиси лавозимига кимлар сайланиши мумкин? @Yurist_Xiz | Юрист Хизмати | Расмий канал

Маҳалла раиси лавозимига кимлар сайланиши мумкин?

@Yurist_Xizmati 4469-савол:

Кимлар махалла фукоралари йигини райси (оксоколи)этиб сайланиши мумкин Савол Махалла фукоралари йигини райси лавозимга кимлар у‌з номзодини куя олади, махалла фукоралари йигини райси сайланишига кадар вактинча бажарувчи ёки вактинча тайинлов кадар уч-ой синов муддатда Туман хокимнинг у‌ринбосари махалла ва ойлани куллаб -кувватлаш булим бошлиги тамонидан урта,урта махсус маьлумотга эга шахсни махалла фукоралари йигини райси лавозимга тайинланган Конунда урта,урта махсус махалла фукоралари йигини райси ишлаш мумкинми ёки мумкин эмасми конуний жавоб беришингиз сураймиз

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Фуқаролар йиғини раиси сайлови тўғрисидаги қонунга мувофиқ, раис(оқсоқол)ни сайлаш тартиби белгиланган.

Ушбу қонуннинг 17-моддасига биноан, Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, қоида тариқасида, олий маълумотга эга бўлиши, бевосита сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларида ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига, шунингдек ҳаётий тажрибага ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга бўлиши керак.

Шундай экан, Олий маълумотли бўлиши императив норма эмас. Шунинг учун ўрта маълумотлилар ҳам раис этиб сайланиши мумкин.

Бундан ташқари, Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган, оғир ёхуд ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар, шунингдек суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган, ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар, диний ташкилотларнинг профессионал хизматчилари фуқаролар йиғини раиси лавозимига сайланиш учун номзод этиб кўрсатилиши мумкин эмас.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌