Get Mystery Box with random crypto!

Ўзини ўзи банд қилган шахс қанча алимент тўлайди? @Yurist_Xiz | Юрист Хизмати | Расмий канал

Ўзини ўзи банд қилган шахс қанча алимент тўлайди?

@Yurist_Xizmati 4449-савол:

Узини узи банд килган фукаро канча алимент тулайди? Ё узини банд килган фукаро шу фаолият оркали алимент тулай олмайдими?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Оила кодексининг 99-моддасига биноан алимент тўлови агарда ота она ўртасида алоҳида келишув мавжуд бўлмаса суд томонидан болалар сонига қараб белгиланади.

Улар қуйидагича ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг:
бир бола учун — тўртдан бир қисми;
икки бола учун — учдан бир қисми;
уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси миқдорида ундирилади.

Бу тўловларнинг миқдори тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Эътибор беринг! Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг(ҳозирги кунда 1 050 минг сўм) 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

Демак, 1та бола учун алимент ўртача ойлик иш ҳақининг ¼ миқдорида бироқ ҳар бир бола учун тахминан 278 минг сўмдан кам бўлмаслиги керак.

Ўзини ўзи банд қилган фуқаронинг даромадларининг аниқ миқдори белгиланмагани учун, Оила кодексининг бошқа моддаси ишга тушади. Яъни ОК 102-моддасига кўра алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромади доимо бир хилда бўлмай, ўзгариб турса алимент миқдори ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланиши мумкин.

Шунга кўра сиздаги ҳолатда ҳам суд алиментни қатъий пул суммасида белгилаши мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌