Get Mystery Box with random crypto!

Логопед марказини очмоқчиман, қайси солиқ турини танласам бўла | Юрист Хизмати | Расмий канал

Логопед марказини очмоқчиман, қайси солиқ турини танласам бўлади?

@Yurist_Xizmati 4446-савол:

Ассалому алайкум. Мен болалар учун логопед маркази очмокчи эдим. Нутқ, ақлий оркада колган болалар билан шугулланиш учун. Шунда кандай фирма очсам менга тугри ва фойдали булади? Соликдан кандай имтиёзлар бор? Кайси тартибда рухсатнома олишим керак?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Бунинг учун сизга МЧЖ ташкилий ҳуқуқий шаклини тавсия қиламиз.

Юридик шахснинг бу турини ташкил этиш учун Фуқаролик кодекси ҳамда Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисидаги қонунга мувофиқ жамият ягона муассис томонидан ташкил этилганда Устав ҳужжати тузилади ва муассис томонидан тасдиқланади. Агар жамият 2 дан ортиқ муассис томонидан ташкил этилса, Уставга қўшимча Таъсис шартномаси тузилади.

Фуқаролик кодексининг 44-моддаси ҳамда юқоридаги қонуннинг 5-моддасига асосан МЧЖ давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан юридик шахс мақомига эга бўлади. Бунинг учун ўзингиз my.gov.uz ёки fo.birdarcha.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин ёки ДХМга борган ҳолда жамиятни рўйхатдан ўтказишингиз мумкин.

Бунда Давлат божи тўғрисидаги қонун билан тасдиқланган Давлат божи ставкаларининг миқдорлари 7-бандига кўра БХМнинг 1 баравари миқдорида давлат божи тўлайсиз.

Шундан сўнг, Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонун 3-иловасига кўра нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолият учун Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси (ҳозирда бу инспексия ваколатлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги орасида тақсимланмоқда)дан лицензия олинади.

Юқоридаги ҳаракатларни амалга оширганингиздан сўнг сиз фаолиятни бошлашингиз мумкин бўлади. Солиқлар масаласида аниқ жавоб бера олмаймиз.

Хоҳласангиз айланмаган олинадиган солиқни ёки умумбелгиланган солиқлар (фойда, мол-мулк, ер, ҚҚС ва бошқалар)ни танлашингиз мумкин. Айланмадан олинадиган солиқни танласангиз қатъий белгиланган миқдорда айланмангиздан (оборот) келиб чиқиб солиқ тўлайсиз. Ортиқча солиқ ҳисоботлари топширмайсиз. Бухгалтер ишлашингиз ҳам шарт бўлмайди.

Бу ҳақида қуйидаги пост орқали (https://t.me/soliqnews/10018) тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.  Агар сиз умумбелгиланган солиқларни танласангиз ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида солиқ тўлайсиз ва солиқ ҳисоботларини топшириш мажбурияти вужудга келади.

Қўшимча ўрнида фаолиятингизга мос келадиган Уставни тайёрлаб беришимиз мумкинлигини маълум қиламиз.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌