Get Mystery Box with random crypto!

Дарсга ҳалақит бериб, дарсни бузадиган ўқувчиларга қандай чора | Юрист Хизмати | Расмий канал

Дарсга ҳалақит бериб, дарсни бузадиган ўқувчиларга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 4424-савол:

Ассалому алайкум. Укувчи дарсда хулки ёмон. Дарс жараёнини бузади. Бошка укувчи ва укитувчи билан жанжаллашади. Шу ходисага кандай конун доирасида чора куриш мумкин

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ўқувчига нисбатан бирор таъсир чораси қўлланилмайди, аксинча бундай вазиятда унинг ота-онасига нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси қўлланилади.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 31-августдаги 282-сон буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидалари 14-бандига асосан ўқувчи дарс машғулотларида:
 тегишли дарслик ва зарур ўқув қуроллари билан иштирок этиш;
дарсларда ўқув жараёни билан боғлиқ бўлмаган бошқа ишларга чалғимаслик;
ўқитувчига мурожаат қилмоқчи ёки саволига жавоб бермоқчи бўлганда қўлини кўтариб рухсат сўраш;
санитария-гигиена ва техника хавфсизлик қоидаларига тўлиқ амал қилиши шарт.

Мана шу қоидага биноан ўқувчи юқоридагиларни бажариши талаб этилади.

Агар у мазкур мажбуриятларни бажаришдан бўйин товласа, унда ота-онага нисбатан таъсир чораси кўрилиши мумкин.

Бундай ҳолатда ота-онага Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-модддаси иккинчи қисми билан жавобгарлик чораси қўлланилади. Яъни Худди шундай ҳуқуқбузарликлар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌