Get Mystery Box with random crypto!

Тижорат банкларида ротация жараёнлари қандай амалга оширилади? | Юрист Хизмати | Расмий канал

Тижорат банкларида ротация жараёнлари қандай амалга оширилади?

@Yurist_Xizmati 4423-савол:

Ассалому алайкум тижорат банкларида ротация жараёнлари қанлай амалга оширилиши керак агар рози бўлмаса унга чора кўрилиши мумкин?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ротация бу - ходимни доимий бошқа ишга ўтказиш ҳисобланади.

Бу билан боғлиқ жараён амалдаги меҳнат қонунчилигида қуйидагича тартибга солинади. Ходим бошқа ишга икки хил усулда ўтказилади.

Биринчи усул унинг розилигисиз бошқа ишга ўтказилади. Меҳнат кодексининг 137-моддасига асосан иш берувчи томонидан технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмларининг қисқарганлиги муносабати билан аввалги меҳнат шартлари сақлаб қолиниши мумкин бўлмаса, иш берувчи ходим меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилган меҳнат вазифасини давом эттираётганида ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга ҳақли.

Иккинчи усул ходимнинг розилиги асосида амалга оширилади. Бунда Меҳнат кодексининг 140-моддасига асосан ходимни бошқа ишга доимий ўтказишга фақат унинг розилиги билан йўл қўйилади.

Шунга кўра сиздаги ҳолатда ушбу асослардан бири билан бошқа ишга ўтказиш мумкин.

Юристга савол юбориш

Қўнғироқ орқали юрист билан ҳозироқ онлайн боғланиш

Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Каналимизга уланинг
               
@Yurist_Xizmati‌‌