Get Mystery Box with random crypto!

МАҲАЛЛАЛАРДА «ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ» ОЙЛИК МАОШЛАРИ РАСМАН ТАСДИҚЛА | Юрист Хизмати | Расмий канал

МАҲАЛЛАЛАРДА «ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИ» ОЙЛИК МАОШЛАРИ РАСМАН ТАСДИҚЛАНДИ

Ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада (кейинги ўринларда – маҳалла) ёшлар етакчиси лавозими жорий этилиши бўйича Президент қарори имзоланди.

Қарорга биноан, Етакчининг ойлик иш ҳақи миқдори у бириктирилган маҳалладаги хонадонлар сонига мутаносиб равишда қуйидагича белгиланди:

хонадонлар сони 500 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида (4 млн 110 минг сўм);

хонадонлар сони 501 тадан 1 000 тагача бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5,5 баравари миқдорида (4 млн 521 минг сўм);

хонадонлар сони 1 000 тадан ортиқ бўлган маҳаллада – меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 6 баравари миқдорида( 4 млн 932 минг сўм).

Шунингдек,

ҳар чоракда маҳаллада ёшлар сиёсатини самарали амалга оширишда юқори натижадорликка эришаётган мамлакат бўйича энг илғор 100 нафар Етакчилар бир ойлик иш ҳақига тенг миқдорда бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади;

Ёшлар ишлари агентлигига фаолият самарадорлиги кўрсаткичларидан келиб чиқиб, Етакчиларни ҳар чорак якуни бўйича ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача миқдорда мукофотлаш ҳуқуқи берилади.

бошқа ҳудудлардан келиб ўз фаолиятини олиб бораётган Етакчи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача (540 минг сўм) бўлган миқдорда турар жой ижара тўлови қоплаб берилади.

Қарорнинг тўлиқ матни

Каналимизга уланинг:
@Yurist_Xizmati