Get Mystery Box with random crypto!

ҲАР БИР МАҲАЛЛАЛАРДА «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ» ЛАВОЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ - | Юрист Хизмати | Расмий канал

ҲАР БИР МАҲАЛЛАЛАРДА «ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ» ЛАВОЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ - Президент қарори

Мактабларда эса «Ёшлар етакчиси» лавозими тугатилди

Президент қарорига мувофиқ, Ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овуллардаги ҳар бир маҳаллада (кейинги ўринларда – маҳалла) ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди.

Қарорга мувофиқ 2022 йил 1 мартдан бошлаб:

Ёрдам турлари Етакчининг тавсияси асосида берилади;

Етакчи бериладиган тавсияларнинг асослилиги, ҳаққонийлиги ва адолатлилиги учун масъул ҳисобланади.

2022 йил 1 мартга қадар:

Етакчилар учун қулай шароитга эга бўлган хизмат хоналарини ажратсин ва уларни моддий-техник жиҳозлар (мебель, компьютер тўплами, алоқа, Интернет ва бошқалар) билан таъминади;

маҳаллий бюджет маблағлари ва қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан Етакчиларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига уланган, масофадан туриб ҳисоботлар тақдим этиш ҳамда видеоконференцалоқа шаклида йиғилишларда иштирок этиш имконини берувчи планшетлар билан таъминади.

Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги икки ой муддатда планшетларда фойдаланиладиган дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва Етакчиларга тақдим этилиши белгиланди.

Шунингдек:
икки ҳафта муддатда Етакчининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилаш бўйича намунавий низомни тасдиқланади;

ҳар ҳафтада ҳокимлар ва Етакчилар иштирокида маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб борилиши;

этилишини таъминлаш мақсадида ҳар ҳафтада ҳудудларга чиқиб, маҳаллабай ишлаш тизими асосида амалга оширилаётган ишларни жойида ўрганиб борилиши;

ҳар ойда амалга оширилган ишлар натижалари тўғрисида Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича республика комиссиясига ахборот киритиб борилиши;

икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритилиши белгиланди.

@Yurist_Xizmati