Get Mystery Box with random crypto!

ИШДАН БЎШАТИШЛАРИ ҚОНУНИЙМИ? САВОЛ: Мен ишлаётган корхонада | Юридическая компания ,,THE LAW BOUTIQUE''

ИШДАН БЎШАТИШЛАРИ ҚОНУНИЙМИ?

САВОЛ:

Мен ишлаётган корхонада штатлар қисқарганлиги сабабли огоҳлантириш хати бериб, мени ишдан бўшатишди. Менинг икки ёшли фарзандим борлиги сабабли менга бошқа иш бериши керак эмасмиди? Қаерга мурожаат қилсам бўлади?
(Р. С. Самарқанд шаҳри)

ЖАВОБ:

Меҳнат кодексига мувофиқ, технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш учун асос бўлади.

Бунда ишда қолдириш учун имтиёзли ҳуқуқ малакаси ва меҳнат унумдорлиги юқорироқ бўлган ходимларга берилади.

Шу билан бирга, Кодексда ҳомиладор ва боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда айрим кафолатлар белгиланган.

Жумладан, ҳомиладор аёллар ва 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, корхонанинг бутунлай тугатилиши ҳолларида меҳнат шартномаси уларни албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилиниши мумкин.

Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни маҳаллий меҳнат органи уларни ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан таъминлаган ҳолда амалга оширади.

Ушбу ҳолатда Сиз меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб 1 ой муддат ичида фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Мазкур бир ойлик муддат узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган тақдирда, суд томонидан қайта тикланиши мумкин.

Маълумот учун, даъвогарлар меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган талаблар юзасидан судларда давлат божини тўлашдан озод қилинади.


ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш

@yurist_telegram_uzb