Get Mystery Box with random crypto!

Пандемия даврида қайси ходимларга ва қанча миқдорда моддий рағ | Юридическая компания ,,THE LAW BOUTIQUE''

Пандемия даврида қайси ходимларга ва қанча миқдорда моддий рағбатлантириш белгиланган?

1. Президент Фармонига (ПФ-5969-сон 19.03.2020 й.) асосан тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар жорий қилинди.

2. Президент қарорига (ПҚ-4652, 26.03.2020 й.) асосан коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди:

врач ходимларга, врач-лаборантларга — 25 миллион сўм;
ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 15 миллион сўм;
кичик тиббиёт ходимларига — 10 миллион сўм;
бошқа ходимларга — 5 миллион сўм.

3. Президент қарори (ПҚ-4695, 24.04.2020 й.) билан Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги (Санитария-эпидемиология хизмати) ва унинг ҳудудий бўлинмалари тиббиёт ходимларининг:

лавозим маошига меҳнатнинг соғлиқ учун хавфлилиги ва оғир шароитлари учун белгиланадиган қўшимча тўловлар миқдори тегишинча 15 фоиздан 50 фоизга ҳамда 40 фоиздан 75 фоизга оширилди;
меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари бўйича тариф коэффициенти 5 фоизга оширилди.
Бунда 6 фоиз миқдорида кунлик қўшимча тўлов ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа устамаларни олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

4. Ҳукумат қарорига (458-сон 30.07.2020 й.) мувофиқ коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимлари қуйидаги миқдорда бир марталик моддий рағбатлантирилди:

врачлар – 5 миллион сўм;
ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар) – 4 миллион сўм;
ҳайдовчилар – 3 миллион сўм.
Ушбу тўловлар 2020 йил 1 июнгача ишга қабул қилинган ходимларга нисбатан тадбиқ қилинади.

5. Ҳукумат қарори (461-сон 04.08.2020 й.) билан: вақтинчалик шифохоналар, шунингдек, коронавирус инфекциясини юқтирган шахсларни даволаш мақсадида ташкил этиладиган вақтинчалик шифохоналарда фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун Президент қарорига (ПҚ-4652, 26.03.2020 й) мувофиқ махсус қўшимча рағбатлантириш тўловлари тўланиши кўзда тутилди.

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш

@yurist_telegram_uzb