Get Mystery Box with random crypto!

МАСОФАВИЙ ИШ УСУЛИГА ЎТСАМ БЎЛАДИМИ? Юрист телеграм 140-савол | Юридическая компания ,,THE LAW BOUTIQUE''

МАСОФАВИЙ ИШ УСУЛИГА ЎТСАМ БЎЛАДИМИ?

Юрист телеграм 140-савол


Ассалому алейкум. Мен Зарафшон шахар бюджет ташкилоти Ободонлаштириш бошкармасида диспечер лавозимида ишлайман.бундан олдин Тиббиёт бирлашмасида моддий бойликлар хисобчиси, мактабда бош хисобчи, халк таълими марказлашган молия-бухгалтериясида ходимлар бн хисоь китоб хисобчиси лавозимида ишлаганим сабабли буйрук бн ёрдамчи хисобчилик юклатилган. 2 нафар фарзандим бор. бирининг ёши 4 да, иккинчиси хали 2 ёшга тулмаган. Шахримиз кизил худудга кирган, 14 кунлик карантинга ёпилган. ахоли орасидан коронавирус инфекцияси кун сайин ортяпти. шахримизда ииб, миллий гвардия ходимлари максадсиз кучага чикманглар деб жон куйдиришаётган пайтда, Мени масофавийга утказишларини сураб ариза ёзгандим. бошлигимиз резолютсия куйган булсаларда , кадрлар булими бошлигимиз ва юристимиз юкоридан хат келмаганини важ килиб масофавийга утказмаяпти. шу тугрими? бундай холатда кандай иш тутишим керак? илтимос, маслахат беринг.


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Ҳа, масофавий иш усулига ўтишингиз мумкин деб ҳисоблаймиз.

Ходим иш жараёнида ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар юзага келиб қолганлиги тўғрисида иш берувчига дарҳол хабар қилади. Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириб бориш ва назорат қилиш билан шуғулланувчи органлар ана шу ҳолатларни тасдиқлаган тақдирда иш берувчи бу ҳолатларни бартараф этиш чораларини кўради.

Агар зарур чоралар кўрилмаса, ходим ўзининг ҳаёти ёки соғлиғига таҳдид солувчи ҳолатлар бартараф этилгунга қадар тегишли ишни бажаришни рад этишга ҳақлидир. Ана шу давр мобайнида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.(Меҳнат кодексининг 219-моддаси)

Шунингдек, карантин даврида иш берувчи ходимнинг розилиги билан уни масофавий иш усулига ўтказиши мумкин.
Ходимнинг масофавий иш усулига ўтказилиши иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. (2020 йил 28 мартда Адлия вазирлигида «Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ 3228-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган)

Демак, Сиз иш берувчи номига масофавий иш усулига ўтказиш бўйича ариза ёзишингиз мумкин. Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш далиллари бўйича сиз ташкилотингиз ҳаракатларининг меҳнат қонунчилигига мувофиқлигини текшириш талаби билан Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки меҳнат қонунчилигининг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назорат ва кузатувни амалга оширадиган прокуратура органларига мурожаат қилишга ҳақлисиз.

ЮРИСТГА САВОЛ ЮБОРИШ:

@yurist_telegram_uz

Юрист телеграм расмий каналига уланиш

@yurist_telegram