Get Mystery Box with random crypto!

5 ТУРДАГИ ХИЗМАТДАН БИР ТЕЛЕФОН ТУГМАСИ ЁРДАМИДА ФОЙДАЛАНИНГ! | Shamsiddinov | Blog

5 ТУРДАГИ ХИЗМАТДАН БИР ТЕЛЕФОН ТУГМАСИ ЁРДАМИДА ФОЙДАЛАНИНГ!

Ахборот туридаги давлат хизматларини, жумладан, маълумотномаларни автоматик тарзда, навбациз ҳамда аризасиз (мобил алоқа орқали USSD сўрови билан) олиш тартиби жорий этилганидан хабардормисиз?

мактабгача таълим муассасасига навбатга қўйиш;

ижро ҳолати бўйича қарзни аниқлаш;

кадастр обектига тақиқни аниқлаш;

хорижга чиқишга тақиқни аниқлаш;

тадбиркорлар маълумотларини автоматик тарзда, навбациз ҳамда аризасиз олиш имконияти яратилган.

Қандай дейсизми?

Бунинг учун телефонингиз орқали *1148# USSD сўровини юборишингиз ва Сизга керакли хизмат турини танлашингиз кифоя.

Ҳозирда хизмат синов тариқасида йўлга қўйилган.

Хизматлар сони босқичма-босқич ошириб борилади.

@yurist_Shamsiddinov