Get Mystery Box with random crypto!

#Бизнес ОИЛАВИЙ БОҒЧА ҚАНДАЙ СОЛИҚ ТЎЛАЙДИ? Ассалому алайкум | ЮРИСТ БЛОГЕР/РАСМИЙ КАНАЛ

#Бизнес
ОИЛАВИЙ БОҒЧА ҚАНДАЙ СОЛИҚ ТЎЛАЙДИ?
Ассалому алайкум хурматли мутахассислар! Мени оилавий нодавлат мактабгача таълим тадбиркорлигим бор. Сиздан илтимос, ушбу турдаги оилавий боғчалар кандай солиқлар тўлайди ва қандай имтиёзларга эга. Ушбу солиқ ва имтиёзлар агар мавжуд бўлса қайси норматив хужжатга асосан белгиланган. Жавоб учун олдиндан раҳмат

ЖАВОБ:

Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тўғрисида низомнинг 9-бандига асосан Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг муассислари якка тартибдаги тадбиркор бўлиши белгиланган.

Яъни сиз ЯТТ сифатида солиқ тўлашингиз лозим.

Агар даромадингиз 100 млндан ошмаса 383-моддасига асосан қатий белгиланган солиқ тўлашингиз лозим. Юқоридаги расмда танишишингиз мумкин.

Бу ҳолатда сизнинг Оилавий ММТ билан шуғулланиш бошқа фаолият турига киради ва сиз Тошкент шаҳрида бўлсангиз 225 минг. Вилоят марказида бўлсангиз 150 минг, Туман ҳудудида бўлсангиз 50 минг сўм миқдорида қатий белгиланган солиқ тўлашингиз лозим.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr