Get Mystery Box with random crypto!

ҲОКИМ ЧИҚАРГАН НОҚОНУНИЙ ҚАРОР УЧУН БИЗ ЖАВОБГАР БЎЛАМИЗМИ? Ф | ЮРИСТ БЛОГЕР/РАСМИЙ КАНАЛ

ҲОКИМ ЧИҚАРГАН НОҚОНУНИЙ ҚАРОР УЧУН БИЗ ЖАВОБГАР БЎЛАМИЗМИ?

Фермер хўжалиги учун ер ажратиш қарори чиқган, кейин ушбу қарор бўйича узоқ муддатли ер ижара шартномаси тузилган ва давлат рўйхатидан ўтказилган.

Ватқ ўтиб прокурор протест киритиб, хоким ер ажратиш қарорини бекор қилди
Протестда ер ажратиш қароридаги депутатлар сессияси ва ер ажратиш комиссиясининг хулосаси мавжуд эмас деган важ кўрсатилган

Саволим шундан иборатки, хокимиятнинг қилиши керак бўлган хужжатларнинг мавжуд эмаслигига фермер жабр кўрмоқда, ушбу ҳолатда бизни химоя қиладиган қонун борми?

ЖАВОБ:

“Ижара тўғрисида”ги қонуннинг 7 моддасида - Ижарага берувчи ижарага топширилган мулкдан фойдаланишга халақит бераётган ундаги нуқсонлар учун, шу жумладан шартнома тузиш чоғида аниқланмаган нуқсонлар учун ҳам жавобгардир деб белгиланган.

Шунингдек, Маъмурий тартибтаомиллар тўғрисидаги қонуннинг 59-моддасига асосан Агар манфаатдор шахс маъмурий ҳужжатнинг қонуний кучига ишониб, маъмурий ҳужжат асосида олинган мол-мулкдан фойдаланган, ўз мулкини тасарруф этиш учун битим тузган ёки маъмурий ҳужжатда белгиланган наф ва имтиёзлардан бошқача тарзда фойдаланган бўлса, унинг ишончи ҳимоя қилиниши лозимлиги белгиланган. Яъни сиз бу хужжатнинг ноқонунийлигини билмагансиз. Шу сабабли бу вазиятда сизнинг ҳуқуқларингиз ҳимоя қилиниши керак.

Фуқаролик кодексининг 990-моддасига асосан Давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қонунга хилоф қарорлари натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар, улар мансабдор шахсларининг айбидан қатъи назар, суднинг қарори асосида қопланиши лозим.

Давлат органлари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) натижасида фуқарога ёки юридик шахсга етказилган зарар суднинг қарори асосида қопланиши лозим.

Мазкур ҳолатда сиз давлат ҳокимяти томонидан етказилган зарарни тўлиқ ундириб олиш ҳуқуқингиз мавжуд.

Мурожаат учун: @yurist2706

Канал:https://t.me/Yurist_Blogerrr