Get Mystery Box with random crypto!

СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИ ТОПШИРМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК Маъмурий ж | Юрист блогер /расмий канал

СОЛИҚ ҲИСОБОТИНИ ТОПШИРМАГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК

Маъмурий жавогарлик тўғрисидаги кодекснинг 175-моддасига асосан,

Фойда (даромад) ёки бошқа солиқ солиш объектларининг ҳисобини олиб бормаслик ёхуд бундай ҳисобни белгиланган тартибни бузган ҳолда юритиш, агар бу ҳаракатлар тўланиши лозим бўлган солиқларнинг ёки йиғимларнинг суммасини камайтиришга олиб келса, шунингдек солиқларни ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда тўлаш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, худди шунингдек камерал солиқ текшируви натижалари бўйича аниқланган тафовутларнинг асосларини ёхуд аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини белгиланган муддатда тақдим этмаслик, — базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдори (340 000 сўм)нинг уч баравари миқдорида, мансабдор шахсларга эса — ўн баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

@Yurist_Blogerr