Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН АҲОЛИГА БИЗНЕС ТАШАББУСЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИ | Юрист блогер /расмий канал

ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН АҲОЛИГА БИЗНЕС ТАШАББУСЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ УЧУН КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

02.04.2024 йил кунги ПҚ-149-сон "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинган

Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган, бироқ асосий иш жойига эга бўлмаган шахсларга қуйидагича ажратилиши белгиланган:

33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда 2024 йил 1 июлдан маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади.

Револъвер асосда дегани, — бир муддатга олинган кредит қайтарилганидан кейин аввалги тузилган шартномага кўра, қўшимча музокараларсиз яна шунча миқдорда кредит олиш маъносини билдиради

@Yurist_Blogerr